Олимлар диабет касаллигида фойдали парҳез ҳақида маълумот бердилар

23:59 17 Июнь 2023 Дунё
638 0

Иллюстратив фото

АҚШнинг Нью-Йорк университети тадқиқотчилари бир ҳафталик чекланган овқатланиш қондаги глюкоза даражасини пасайтириши ва 2-тоифа диабет ривожланишининг олдини олиши мумкинлигини аниқладилар.

Тадқиқот натижалари «ЭНДО 2023» эндокрин жамиятнинг Чикагодаги йиллик йиғилишида тақдим этилди. Ушбу парҳез уйғонгандан кейин биринчи олти-саккиз соат ичида калорияларининг катта қисмини истеъмол қилишни ўз ичига олади.

Тадқиқотда олимлар 10 нафар иштирокчини икки гуруҳга бўлишди: биринчиси соат 16:00 га қадар кунига 50 фоиз калория, иккинчиси эса соат 13:00 гача 80 фоиз калория истеъмол қилди. Етти кундан кейин гуруҳлар ўрни алмаштирилди.

Иштирокчиларнинг вазни тадқиқот давомида барқарор бўлди. Олимлар куннинг бошида калорияларнинг катта қисмини истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини кўтариш вақтини қисқартиришини ва шу билан иштирокчиларнинг метаболик саломатлигини яхшилашини аниқладилар.

Ушбу парҳез инсон вазнидан қатъи назар, бир ҳафта ичида қондаги глюкоза назоратини яхшилаши мумкинлигини кўрсатди. Мутахассисларнинг фикрича, бу парҳезнинг ҳақиқий афзалликларини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотларни ўтказиш талаб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер