Олимлар бир қатор давлатларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфидан огоҳлантирди

22:34 10 Ноябрь 2021 Дунё
1354 0

Фото: Getty Images

Тинч океанидаги бир қатор орол давлатлари иқлим ўзгариши туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкин

Глобал иқлим ўзгариши Тинч океанидаги бир қанча орол давлатларининг йўқ бўлиб кетишига, шунингдек, йирик табиий офатларга олиб келиши мумкин. 

Воқеаларнинг бундай ривожланишини олимлар Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида башорат қилишмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тинч океани сувларининг ҳарорати глобал исишнинг ўртача тезлигидан камида уч баравар тезроқ кўтарилмоқда. Шу билан бирга, иссиқлик тўлқинлари океан экотизимига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади.

Олимларнинг фикрича, Австралиядаги ўрмон ёнғинлари, Жануби-Шарқий Осиёдаги сув тошқини каби табиат ҳодисалари ҳар йили такрорланишини кутиш мумкин. 

Жаҳон метеорология ташкилоти, шунингдек, Ҳимолой ва Анд тоғлари орасидаги музликлар беш йил ичида йўқ бўлиб кетишидан огоҳлантирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер