Олимлар айрим одамлар учун парацетамол хавфли бўлиши мумкинлигини маълум қилишди
Иллюстратив фото
Шотландиялик олимлар парацетамол препарати қон босими юқори бўлган одамлар учун хавфлилигини маълум қилишди.
Эдинбург университети олимлари уни узоқ муддат қўллаш юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади, деган хулосага келишди.
Тадқиқотчилар 110 нафар кўнгиллига икки ҳафта давомида кунига тўрт марта парацетамол қабул қилди, шундан сўнг уларга яна икки ҳафта давомида плацебо берилди. Шу билан бирга, субъектларнинг учдан икки қисми ҳам гипертензия учун дори-дармонлар ичишган. Тажриба натижасида ўртача ҳисобда субъектларнинг қон босими кўтарилганлиги аниқланди.
Натижаларни шарҳлар экан, олимлар парацетамолни сурункали оғриқлар учун қабул қиладиган одамлар учун фойдаланишни минималлаштиришни ва уни гипертония билан оғриган беморлар ва юрак хасталикларини ривожланиш хавфи юқори бўлганларни даволаш режасидан олиб ташлашни тавсия қилишди.
«Бу қисқа муддатли фойдаланиш ёки бош оғриғи ҳолатларига тааллуқли эмас», дейди тадқиқотда иштирок этган доктор Йен Макинтайр.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг