Олима ва ихтирочи аёллар қўллаб-қувватланмоқда

18:21 14 Июнь 2022 Жамият
554 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона политехника институтида Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган форум олима, зиёли аёлларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш масаласига бағишланди. Унда вилоятдаги олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган юздан зиёд олима, докторант опа-сингилларимизнинг, магистрант ва талаба-қизларнинг илмий-амалий изланишлари, инновацион лойиҳалари натижаси ўрганилди.

— Кейинги йилларда олималаримиз томонидан 156 та дарслик ва ўқув қўлланмалари, 73 та монография яратилди, илмий изланишлар олиб бораётган аёлларимизнинг хориж журналларида икки мингдан ортиқ мақолалари чоп этилди,-дейди Фарғона давлат университети ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтихон Қурбонова. — Бу ўқув юртимизда салоҳиятли опа-сингилларимиз ва қизларимиз илмий фаолият билан шуғулланиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Форум якунида Элнора Мўминова «Олима аёллар» уюшмаси ҳамда Розия Нуриддинова «Ихтирочи аёллар» кенгашининг Фарғона вилояти бўлими раиси вазифасига тайинланди.

Ботир Мадиёров,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер