Олима депутат мактабда

17:55 12 Ноябрь 2020 Жамият
1617 0

Навоий давлат Кончилик институти профессори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Саодат Бозорова ҳамда асл касби педагог Кармана туман кенгаши депутати Гулноз Жалилова Кармана туманидаги 6 ва 13-умумий ўрта таълим мактабларида бўлишиб, ушбу таълим даргоҳларидаги шарт-шароит ва педагоглар жамоасининг Республикамиз Президентининг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Ташриф доирасида маҳаллий Кенгашлар депутатлари мактаблар фаолияти, мавжуд муаммоларни ўргандилар. Чунончи, 13-умумтаълим мактабида ҳудуд ўралмаганлиги, синф хоналари етишмаслиги сабаб қўшимча бинога эҳтиёж мавжудлиги, 6-мактабда эса компьютер техникалари маънан ва техник эскирганлиги(2004 йилда олинган) ўртага ташланди. Мазкур масалалар бўйича депутатлик сўровлари чиқарилиши маълум қилинди. Шунингдек, ушбу мактабларда битирувчиларнинг 2020 йилда олий таълим муассасаларига кириш даражаси таҳлил қилинди. Хусусан, 13-умумта]лим мактабида 65 нафар битирувчидан 18 нафари, 6-мактабнинг эса 46 нафар битирувчисидан 9 нафари олий ўқув юртларига қабул қилинганлиги сабаблари бўйича фикр-мулоҳаза ва тавсиялар билдирилди. Шу билан бирга 13-мактабнинг 150 нафар, 6-мактабнинг эса 379 нафари ўқувчиси онлайн ўқитилаётганлиги, бунда дарс сифати таҳлил этилди.

Олима депутат С.Бозорова томонидан ҳар иккала мактаб кутубхонасига ўз муаллифлигида Тошкент шаҳрида чоп эттирилган «Умумий физика курсидан савол ва масалалар тўплами» ўқув адабиёти китобидан 20 нусхадан совға қилинди ҳамда юқори синф ўқувчилари ва ўқитувчиларига физика фанидан    маҳорат дарси ўтиб берилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер