Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Президентнинг тегишли қарорларига биноан олий ва ўрта махсус таълим вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Каримов Комилжон Ҳамидович олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳакимов Раҳим Расулжонович олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг