Олий таълим муассасаларининг 258 нафар энг яхши педагоглари тақдирланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юқори малакали педагогларни аниқлаш, рағбатлантириш, соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови ташкил қилинган эди.
Икки босқичда ўтказилган танловда 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Шулардан 59 та олий таълим муассасасининг 258 нафар педагоглари Республика босқичида иштирок этишга лойиқ деб топилди.
Танлов комиссияси аъзолари ва Ташкилий қўмита аъзоларининг қарорига кўра, республика босқичида иштирок этган педагоглардан 28 нафари «Мутахассислик бўйича энг яхши педагог», «Энг яхши педагог-тадқиқотчи» ҳамда «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог» номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг