Олий Мажлис Сенати Раиси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегациясини қабул қилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Бугун, 3 август куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга ташриф буюрган “Корея–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик Ассоциацияси раиси Пак Кванг Он бошчилигидаги Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегацияси билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясининг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш ҳақида ҳам фикр юритилди.


«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг