Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқиляпти

16:11 14 Июнь 2023 Сиёсат
570 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқиляпти.

Кун тартибидаги масала юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиев ахборот бермоқда.

Ҳукумат томонидан Давлат бюджетининг 2022 йилдаги ижроси «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун доирасида амалга оширилди.

Вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари белгиланди. Давлат бюджети ижроси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилишларида доимий равишда кўриб борилди.

Шу билан бирга, унинг ижроси устидан Қонунчилик палатаси томонидан самарали парламент назорати ўрнатилди. Бу каби омиллар Давлат бюджетининг ўз вақтида ижро этилишини, унинг маблағлари самарали ва мақсадли сарфланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Мажлисда таъкидландики, мамлакатимизда амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. Тадбиркорлар учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратилаётганлиги, айрим турдаги солиқ ставкалари пасайтирилганлиги, самарасиз солиқ имтиёзлари бекор қилинганлиги, тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги, текширувлар камайтирилганлиги тадбиркорлик субъектлари учун қулай имкониятлар яратмоқда, тадбиркорларнинг фаолияти кенгайиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер