Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

16:12 16 Январь 2024 Сиёсат
375 0

2023 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари томонидан Қонунчилик палатаси фаолияти ва парламент назорат-таҳлил тадбирларига оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилиниб, мажлиснинг кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди.

Шунингдек, Кенгаш йиғилишида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимовнинг «Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур масаланинг аҳамияти ва долзарблигидан келиб чиқиб, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасига масалага жиддий ёндашган ҳолда, депутатлар, тегишли вазирлик, идоралар вакиллари, олимлар билан ҳамкорликда батафсил ва чуқур ўрганиш, шундан сўнг Кенгаш кун тартибига қайта киритиш вазифаси юклатилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур масала Кенгаш кун тартибидан чиқарилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер