Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

21:53 06 Ноябрь 2023 Сиёсат
156 0

2023 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари томонидан Қонунчилик палатаси фаолиятига оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалалар кўриб чиқилиб, мажлиснинг кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди.

Йиғилишда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Э. Салихов «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023 йилнинг ўн ойидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам эшитилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар атофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер