Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда

13:16 23 Январь 2024 Сиёсат
450 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда вазирлик ва унинг органлари номи, вазифа ва функцияларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси шу йилнинг 17 январь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан берилган фикр-мулоҳазалар асосида такомиллаштириш учун масъул қўмитага қайтарилган эди.

Ўтган даврда қўмита томонидан берилган таклифлар ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти лойиҳани такомилига етказишда эътиборга олинди ва қонун лойиҳаси маромига етказилди.

Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, қонун ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, давлат органларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер