Олий Мажлис делегацияси Женевада ўтказилган халқаро давра суҳбатида иштирок этди

19:27 27 Июнь 2023 Сиёсат
1161 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси жорий йилнинг 22 июнь куни Женева шаҳрида “Парламентлар ва аёллар ҳуқуқи: хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциясини бажариш, инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясини амалга ошириш” мавзусида ўтказилган халқаро давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган ва аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги ҳамда Конвенцияда мустаҳкамланган хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этиш, муносиб меҳнат қилиш ва таълим олишда эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлашда парламентнинг ўрни масалалари муҳокама қилинди.

Парламент фаолияти масалалари ҳамда миллий даражада яратилган имкониятлар бўйича илғор тажриба алмашилди, шунингдек, 2023-йилнинг 11-12 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Инсон ҳуқуқлари 75» олий даражадаги тадбирига киритилиши назарда тутилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тадбир якунида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва Парламентлараро иттифоқ томонидан ишлаб чиқилган Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция бўйича парламент аъзолари учун йўриқноманинг иккинчи нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер