Олиб қочилган “Captiva” топилди

14:10 24 Сентябр 2020 Жамият
730 0

2020 йилнинг 21 сентябрь куни соат 09:30 да номаълум шахс Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Каттақўл» маҳалласида яшовчи 41 ёшли Б.Х. нинг яшаш уйи олдида турган “Captiva” русумли автомашинани олиб қочган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 29 ёшли Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочилган автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ш.С. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер