ОКМК ўртоқлик ўйинида 8 та гол урди

10:37 30 Март 2026 Спорт
285 0

Кеча, 29 март куни Ўзбекистон Суперлигаси вакили ОКМК клуби Про-лиганинг янги аъзоси «Ғазалкент» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Бу ҳақда ОКМК клубининг матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ОКМК FIFA кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Тошкентда «Ғазалкент» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказган.

Голларга бой кечган учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан, 35 дақиқадан 4 та тайм давом этди. «Кончилар» ушбу баҳсда тўлиқ устунлик қилиб, рақибини 8:1 ҳисобида мағлуб қилган.

Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан: Азиз Холмуродов (2 та), Фариджон Абдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Сиаваш Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов ва Арихиро Сентоку муаллифлик қилган. «Ғазалкент»нинг ягона жавоб голи эса Абдураҳмон Абдуллаев ҳисобига ёзилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер