Охирги 3 йилда UZKAD тизими орқали республиканинг 96 фоиз ер майдонларининг электрон харитаси яратилди

18:52 22 Ноябрь 2023 Жамият
290 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида Неъматжон Атамуратов маълум қилди.

Шунингдек, 40,2 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Жумладан, 24,4 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 11,1 млн гектар ўрмон фонди ерлари, 3,1 млн гектар табиатни муҳофаза қилиш ерлари, 125 минг гектар саноат ерлари ва 2,7 млн гектар захира ерлари ҳисобга олинди.

Бугунги кунга қадар республикада мавжуд 827 минг гектар сув фонди ерларидан 318,3 минг гектари ҳамда 172,1 минг гектар ички автомобиль йўлларидан 5,1 минг гектари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Қолган 509 минг гектар сув фонди ва 167 минг гектар ички автомобиль йўлларнинг ер ажратиш қарорлари ва чегаралари белгиланмаганлиги сабабли, ушбу ерлар ҳисобга олинмасдан қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер