«Ойижон» фильмининг бош роль ижрочиси Фарангиз Режаметова ЙТҲ оқибатида вафот этди
Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоира Рауфбоева ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Шоира Рауфбоеванинг маълумотларига қараганда, ёш актрисани мaшина уриб кетиши натижасида ҳаётдан кўз юмган. Фарангиз Режаметова 21 июль куни соат 13:00 да сўнгги йўлга кузатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг