Ўйиндаги чеклар сони беш мингдан ортди!

22:22 16 Июль 2020 Иқтисодиёт
2602 0

Тез кунларда, аниқроғи 2020 йил 22 июлда Тошкент шаҳри истеъмолчилари ўртасида онлайн назорат-касса машиналари (онлайн НКМ) ва виртуал касса чеклари ютуқли ўйинларининг биринчи тиражи ўтказилади.

Айни пайтда ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражи қатнашчилари сони тобора ортиб бормоқда. Яъни рўйхатдан ўтказилган чеклар сони 5 мингдан ортди.

Эслатиб ўтамиз, совринли ўйинларда иштирок этиш учун онлайн НКМ ёки виртуал касса билан жиҳозланган шохобчадан сотиб олинган маҳсулот (хизмат) учун QR кодли чек олиш лозим. Кейинги қадам – “SOLIQ” мобил иловаси ёрдамида чекнинг QR кодини сканер қилиш ёки 12 хонали фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзида юбориш зарур. Чек муваффақиятли рўйхатдан ўтказилгач, Сиз ютуқли ўйин иштирокчисига айланасиз.

Муҳим! Қимматбаҳо совринлар ўйинида чекнинг аслини бутун ҳолатда сақлаб қолган ҳақиқий эгаси иштирок этади. Яроқсиз ҳолдаги чек ёки унинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Бундай чеклар мукофот бериш учун асос бўлмайди.

Нима ютиш мумкин?

ДСҚ бир ойда икки марта 20 тадан ғолибни аниқлайди. Ҳар бир тиражда қуйидаги ютуқлар ўйналади:

  • 1 та автомобиль Chevrolet Nexia 3;
  • 3 та телевизор Artel;
  • 3 та кир ювиш машинаси;
  • 3 та совутгич (холодильник);
  • 3 та газ плита;
  • 3 та дазмол;
  • 4 та велосипед.

Бунда ютуқ соҳиблари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод бўлади. Масалан, агар машинанинг нархи тахминан 80 миллион сўм бўлса, унда ғолиб деярли 10 миллион сўм даромад солиғини тўлаши керак. Шуни инобатга олиб, совғалар билан бир қаторда, ушлаб қолинадиган ва бюджетга ўтказиладиган даромад солиғи миқдорида пул мукофоти ҳам тақдим этилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, Онлайн НКМ ёки виртуал касса мавжудлиги тўғрисидаги маълумот акс эттирилган махсус стикер ёпиштирилган савдо нуқтасидан харидни амалга оширганингизда чекларни талаб қилинг, рўйхатдан ўтказинг, сақлаб қўйинг ва ютуқли ўйин иштирокчисига айланинг!

Омадли чек соҳиби бўлинг!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер