Ўйиб ёзишдан айтиб ёзишгача ва ҳуснихат

19:40 24 Октябр 2023 Жамият
324 0

Ёзув — инсониятни тараққиёт сари етаклаган энг муҳим омиллардан бири. Хусусан, қадим замонларда қоятошларга ўйиб ёзилган битиклар ҳам маълум вазифани бажарган. Папирус ва терига ёзиб қолдирилган маълумотлар ҳали ҳам қимматини йўқотгани йўқ.

Даврлар оша ҳамма соҳада ривожланиш бўлгани каби ёзув воситалари ҳам такомиллашиб борган. Қоятошлар, тери ва папирус барги ўз ўрнини қоғозга бўшатган. Ўйиб ёзувчи воситалардан сўнг қамишқалам, патқалам, қалам, сиёҳдонли ручка, авторучка, шарикли ручка пайдо бўлди. Қолаверса, бу борада ёзув “машинка”си ихтиро қилиндики, бу ускунанинг клавиатураси тез орада компьютер учун ҳам асқотди.

Бугунги кунга келиб янгидан-янги инновациялар кўпайиб, техника ривожланиб кетди. Хусусан, эндиликда ёзиш воситаларининг тури кўп. Яъни, компьютер, смартфон,ноутбук. Эътибор берсангиз, сўнгги пайтларда ручка ва қоғоздан ҳам кам фойдаланилмоқда. Негаки, ёзувлар электрон шаклда ёзилиб, шу тарзда ўқилмоқда, узатилмоқда.

Ким билади дейсиз, бора-бора бугун ўта замонавий деб баҳоланаётган бу техник имкониятлар ҳам эскириб, ўрнини янада қулай воситалар эгаллар. Шундай ҳам бўлади, албатта. Масалан, ҳозир гапингизни бир йўла матнга айлантираётган дастурлар бор. Ҳали бу янгиликлар янада мукаммаллашади ва инсониятнинг минг йиллар олдинги буюк ихтироси — ёзувни амалга оширадиган янги-янги воситалар пайдо бўлади.

Аммо барибир қўл билан ручкада қоғозга матн ёзиш эскирмайди. Чунки бу ҳуснихат дегани. Ҳуснихати чиройли одамнинг фикрлаш қобилияти юксак, тафаккури теран бўлади. Шундан бўлса керак, Японияда ҳамма ҳисоботларни қўлёзмада қабул қилиш жорий этилди.

                                                                                      Фотима ЖУМАБОЕВА,

Мирзаобод тумани.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер