Оилавий тадбиркорлар учун янги имкониятлар

09:24 05 Сентябр 2023 Сиёсат
447 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка кўра юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ишчилар сонининг уч нафар этиб белгилангани оилавий тадбиркорлик субъектларига иш ҳажмини ва фаолият кўламини оширишда муаммоларни юзага келтираётгани бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, оилавий тадбиркорлик субъектлари энди уч нафар эмас, балки беш нафаргача доимий ишчини ёллайди, улар билан меҳнат шартномаси тузишга ҳақли ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини янада ривожлантириш имконияти яратилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамиятини ҳисобга олиб, уни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қизғин давом этган бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳасини маъқулланди.

Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, мамлакатимиўда архив иши ва иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди. Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш борасида ижобий натижаларга эришилди. Миллий архив фонди Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатлар билан янада бойитилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун архив ҳужжатларининг тўлиқлиги, уларни ҳисобга олиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Жумладан, архив ҳужжатлари муддатлари қайта кўриб чиқилиб, уларнинг узоқ муддат сақланиши лозим бўлган турлари қисқартирилди.

Аммо бугунги кунда нодавлат электрон архивлар ташкил этишни тартибга солувчи тартиб-таомилларни соддалаштириш зарурати мавжуд. Мазкур қонун лойиҳаси нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг жуда зарурлиги, уни такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар эътиборга олинганини ҳисобга олиб, ҳужжат лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер