“Огаҳий” ҳужжатли фильми намойиш этилди
Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Огаҳий” ҳужжатли фильми ижодкорлари билан давра суҳбати ва фильм намойиши бўлиб ўтди.
Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида суратга олинган.
Давра суҳбатида ҳужжатли кино соҳасидаги янгиликлар, сценарий яратиш жараёнлари ҳақида фикрлар алмашилди. Университет раҳбарияти томонидан фильм ижодкорларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг