Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга ҳар бир давлат хизматчиси мажбур

13:30 02 Январь 2024 Жамият
337 0

Фото: “Халқ сўзи”

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид ҳаракатлари юзасидан ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланди.

Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий саҳифаларида тезкор муносабат билдирилди.

Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинди. Айни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётганлигини маълум қиламиз. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер