Очиқлик — коррупция кушандаси
Сўнгги кунларда прокуратура органлари ходимлари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўз ўрнида Бош прокуратура ўз тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда унга қарши кескин курашишга бел боғлаган кўринади. Шу мақсадда Бош прокуратура кенг жамоатчиликка прокуратура органлари ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат кузатилганда «Ишонч телефони» (71) 202-08-28) рақамига хабар бериш бўйича мурожаат билан чиқди.
Коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлайдиган ушбу замонавий ва тезкор усул илк дақиқаларданоқ ўзининг самарасини берди.
Ишонч телефони орқали келиб тушган маълумотлар асосида фаолиятида фирибгарлик ва коррупцияга қўл урган Бош прокуратуранинг яна бир ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов томонидан маълум қилинди.
Бош прокуратура раҳбариятининг коррупцияга қарши курашишнинг ушбу креатив усули бошқа вазирлик ва идораларда ҳам жорий қилинади, деб умид қилиб қоламиз. Зеро, очиқлик ва шаффофликнинг нақадар муҳим восита эканлигини яна бир бор кўриш мумкин.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг