«Очиқ кутубхона»га китоблар тўплами тақдим этилди

11:46 05 Март 2025 Жамият
204 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанддаги истироҳат боғлари, одамлар кўп тўпланадиган жойларда «Очиқ кутубхона»лар фаолият олиб бормоқда. Ҳатто китоб ўқиб ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган кафе ҳам ташкил этилган.

Яқинда Самарқанд вилоят Педагогик маҳорат маркази ҳовлисида «Очиқ кутубхона» ишга туширилиб, малака ошириш учун келган педагоглар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун қулай имконият яратилди.

Мазкур кутубхонага вилоят ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан бадиий китоблар тўплами тақдим этилди.

— Вилоятимиздаги барча таълим муассасаларида «Очиқ кутубхона»лар фаолияти йўлга қўйилса, ҳар куни китобсевар педагогларимиз ва ўқувчилар учун ўзлари ёқтирган бадиий китобларни мутолаа қилиш имконияти мавжуд бўлади, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев.

Дарҳақиқат, келгусида бундай масканлар янада кўпайса фойдадан холи бўлмайди. Чунки улар китобхонлар сонининг ортишига хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер