“Очиқ эшиклар куни”да ҳарбий қисм ўрганилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ички ишлар вазирлигидаги Етакчилар Кенгаши ҳамда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармаси ташаббуси билан қўшин таркибига кирувчи ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбирга пойтахтнинг Яшнобод ва Миробод туманларидаги бир қатор мактаб ҳамда лицейлар ўқувчилари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, шунингдек, 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф қилинди.
ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри ва Ашула ва рақс ансамбли санъаткорларининг ватанпарварликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ҳамда махсус ташкил қилинган янги китоблар савдо ярмаркалари ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди.
“Очиқ эшиклар куни” якунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам дастурхони ёзилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг