Ободлик бор жойда ривожланиш бор

11:41 10 Декабрь 2021 Жамият
599 0

Фото: «Халқ сўзи»

Андижон вилояти Олтинкўл туман маркази ўз номи билан “Марказ” деб аталади. Ушбу  МФЙда “Замонавий кўча” дастури асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Натижада кўчанинг икки юзидаги барча бинолар таъмирланди, янгидан қурилди, пиёдалар йўлаги пайдо бўлди ва унинг четидан велосипед учун махсус йўлакча ҳам ажратилди. 4 та кўчада кўчат экиш, тунги чироқларни ўрнатиш билан бир қаторда аҳоли учун қулай шароит яратилди. Яъни хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлари, овқатланиш муассасалари ташкил этилди.

— Шукрлар бўлсинки, мана шундай обод замонни кўрадиган кунларга ҳам етиб келдик, — дейди олтинкўллик  меҳнат фахрийси Омина ая Шаропова. — Вилоят марказларига ҳавас қилиб яшайдиган пайтлар ортда қолди. Мана, туманимиз ҳам Андижон шаҳридан қолишмайди. Агар юртда ободлик ҳукм сурса, фуқаролар ҳам ўзларини маданиятли ҳис эта бошлар эканлар. Қулай муҳит, замонавий шарт-шароит фаровон ҳаётимизни кўрсатиб турибди.

Бу ҳали бошланиши! Амалга оширилган ишлар эндиликда кейинги маҳаллаларга кўчади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер