Объектларни ногиронлиги бор шахслар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда барпо этиш лозим

14:41 04 Ноябрь 2021 Жамият
814 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари» мавзуида семинар ўтказилди.

Ушбу тадбир «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида»ги, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунларда белгиланган қоида ва нормаларни амалиётга кенг жорий этиш, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Таъкидланганидек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, аввало, қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан кейинги йилларда қонунчиликка муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу масала ҳуқуқий томондан тўлиқ қамраб олинди.

Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, илм ўрганиши, касб танлаши, ҳунар ўрганиши борасидаги ҳуқуқларини амалга ошириш масаласида Меҳнат кодексига, таълим тўғрисидаги қонунга янги меъёрлар киритилди. Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун, ижтимоий объектларга эмин-эркин кириб чиқиши учун шароит яратиш масалалари кўзда тутилди.

Биноларни қуришда, лойиҳалаштиришда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишини ҳисобга олиш алоҳида меъёр сифатида белгиланди. Умуман, ногиронлиги бўлган шахсларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ҳуқуқий жиҳатдан шароит яратилди. Бу борада давлат ташкилотларининг мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Семинарда ногиронлиги бор шахслар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда объектларни барпо этишда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, транспорт воситаларининг ва йўл инфратузилмасининг қулайлиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда иштирок этишга, дам олишга ва спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун эътибор қаратиладиган жиҳатлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар тарзида ўтган тадбирда қонунлар ижросини амалиётга сўзсиз жорий этиш, бу бордаги ишларни ҳудудларда назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар олиб бориш белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер