Объектлар муҳофаза тизимлари синовдан ўтказилди

15:45 02 Январь 2024 Жамият
228 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ ва “ГТЛ Чиноз терминали”да фуқаро муҳофазаси бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ташкил этилди.

Машғулотлардан кўзланган мақсад фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишли органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни шакллантириш, ишчи-ходимларни муҳофаза қилишга тайёрлаш, хавф юзага келганда тадбирларни амалга ошириш борасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда масъулларнинг унга қарши курашувчи куч ва воситаларни бошқариш ҳаракатларини кузатиш мақсадида шартли равишда ёнғин юзага келтирилди.

Машғулотлар орқали фавқулодда вазиятларда ходимларнинг ўзларини тутиши, қоидаларга амал қилиши ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Иштирокчилар томонидан қабул қилинган қарорлар, шартли хабарлар бўйича амалга оширган ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер