ОАВда сайловларни самарали ёритиш нималарга боғлиқ?

18:21 23 Сентябр 2021 Жамият
341 0

Оммавий ахборот воситаларининг сайловларни ёритишдаги ўрни беқиёсдир. Холис, тезкор ва албатта, ишончли ахборот тарқатиш — замон талаби.

Пойтахтимизда БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида “Оммавий ахборот воситаларида сайловларни самарали ёритиш” мавзуида журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинaрда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган теле, радио, босма ҳамда интернет нашрлари журналистлари қатнашди.

Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низомхўжаев ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовская сўзга чиқиб, бугунги глобал ахборот асрида ОАВнинг ўрни ва роли ҳақида ўз қарашларини баён этди.

Шу билан бирга, тренинг давомида “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги: янгиликлар, муҳим жиҳатлар ҳамда диққат этилиши зарур бўлган ҳолатлар” мавзуида тақдимот ҳам намойиш этди.

Қизғин баҳс-мунозаралар шаклида бўлиб ўтган семинарда хорижий ва маҳаллий экспертлар сайлов жараёнларини ёритиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Якунда семинар иштирокчилари сертификатлар билан тақдирланди.

 

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер