ОАВ вакиллари Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанциялар билан яқиндан танишдилар
23 сентябрь куни Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Тошкент шаҳрида электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.
Хусусан, шаҳар истеъмолчиларининг катта қисмини электр энергияси билан таъминловчи — Олмазор туманидаги “Сағбон”, Миробод туманидаги “Қўқон”, Юнусобод туманида “Юнусобод” ва Яшнобод туманидаги янгидан қуриб ишга туширилган юқори кучланишли “Олмос” подстанциялари кўздан кечирилди.
Пресс-турда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари жорий йил куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари, мавсумни беталофат ўтказиш борасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот бердилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг