ОАВ: Ҳиндистон икки ёшдан олти ёшгача бўлган болаларда COVID-19 вакцинаси синовларини бошлайди

10:30 07 Октябр 2021 Дунё
1749 0

Ҳиндистон октябрдан бошлаб икки ёшдан олти ёшгача бўлган болаларда коронавирусга қарши "Covovax" вакцинаси синовларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, икки ёшдан олти ёшгача бўлган болаларда эмлаш синовлари шу ойда бошланади.

Август ойида муассаса 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган 230 болада ва 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 460 ўсмирда "Covovax" синовларини бошлади. Вакцина синовларининг октябрь ойида бошланиши, энг ёш болалар гуруҳи вакиллари учун синов дастурини кенгайтиради. Агар муваффақиятли бўлса, 2022 йил бошида мамлакат болаларни оммавий эмлашни бошлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер