Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Нью-Йоркда (АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг ушбу шаҳардаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса 10 март куни юз берган.
“Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк Транспорт департаментига тегишли юк автомобили иштирокида содир бўлган“, — дейилади хабарда.
Бош консулхона ҳалок бўлган фуқаро Н. К.нинг оила аъзолари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг