Нуротада 55 йиллик трансформатор демонтаж қилинди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Нурота туманига 1969 йилда юқори кучланишли электр энергияси келтирилган. Ўша пайтдаги «Ўзбекистон» подстанцияси 110/35/10 кВ қувватга эга бўлиб, техник жиҳатдан эскирганди.
— Ўттиз тўққиз йил шу соҳада ишлаган бўлсам, 14 йил Нурота туман электр тармоқлари корхонасида бошлиқ бўлдим, — дейди меҳнат фахрийси Ҳазратқул Шамсиев. — 2000 йилдан буён ушбу подстанция мунтазам ташвиш туғдирарди. Сабаби, электр энергиясига эҳтиёж ошиб, талабни кўтаролмасди.

Айни пайтда подстанцияда мавжуд 16 000 кВАли куч трансформаторлар 2 та қуввати 40 000 кВА бўлган йирик трансформаторларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эски трансформаторлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ марказий нимстанция хизмати ҳамда хитойлик мутахассислар томонидан демонтаж қилиниб, янги трансформаторларда монтаж ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Маълумот ўрнида, сўнгги беш йилда ҳудудда электр энергиясига бўлган талаб қарийб икки бараварга ортган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг