“Нуроний”нинг нуронийга кўмаги
Марҳамат туманида истиқомат қилувчи 90 ёшли Мавлонбек Қурбонов 1-гуруҳ ногирони. Ўғли билан атиги бир хонали уйда истиқомат қилиб келади. Отахон доимий қаровга муҳтож бўлгани боис фарзанди ҳамиша ёнида. Бу эса, табиийки, уларнинг моддий таъминотига жиддий таъсир кўрсатди. Отахоннинг пенсия пулию, ўғлининг анча-мунча топган даромади озиқ-овқат ва дори-дармондан ортмади. Бундан хабар топган фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими хайрли ишга қўл урди. Натижада бир ой муддат ичида отахоннинг уйи янгитдан қуриб берилди.
- Бундан ниҳоятда хурсандман,-дейди мўйсафиднинг ўғли Орифжон Қурбонов. - Топганимиз кундалик эҳтиёждан ортмаганлиги боис уйимизни таъмирлашга ҳам имконимиз йўқ эди. Эътибордан миннатдормиз!

Жамғарма томонидан вилоятдаги якка-ёлғиз, кам таъминланган нуронийларнинг холидан хабар олиш, амалий кўмак бериш ишлари давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг