Нукусда янги бозор очилди
Аҳолига янада қулайлик яратиш, хусусан, қурилиш материалларига бўлган талабни қаноатлантириш мақсадида Нукус шаҳар савдо комплекси қошида «Қурилиш материаллари» бозори ташкил этилди.
Айни пайтда тадбиркорларнинг ёғоч маҳсулотлари янги бозор учун ажратилган ҳудудда тартиб билан жойлаштирилмоқда.
Айтиш жоизки, бозорда қурилишда фойдаланиладиган бошқа материалларга ҳам жой ҳозирланган.
Ҳидоят АҲМEДОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг