Нукусда тест синовлари учта объектда бошланди

12:22 02 Сентябр 2020 Жамият
1151 0

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари ҳаётида ҳам муҳим кун. Олий таълим муассасаларига элтувчи тест имтиҳонларининг “startup”и. «Турон» марказий стадиони, Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўйингоҳи, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис кортида ўтказилаётган тест имтиҳонларининг биринчи сменасида абитуриентлар ўз билимини синовдан ўтказмоқда.

Жорий ўқув йили учун Қорақалпоғистонда 82 минг 397 абитуриент онлайн тарзда ҳужжат топширди. Шундан 70482 абитуриент тест синовларига, 11915 нафари эса ижодий имтиҳонда қатнашади.

Таянч тест объектлари ҳисобланган «Турон» марказий стадионида 2 сектор бўлиб, 1-сменада 1800 абитуриент, Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўйингоҳида 780 ва Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис кортида 420 абитуриентнинг тест топшириши учун барча шароитлар яратилган. Ҳар бир абитуриент учун 6 квадрат метрлик жой ажратилган. Шу билан бирга, абитуриентларга тиббий ниқоблар, қўлқоп, ручка ва ичимлик сувлари бепул тарқатилмоқда. Тестнинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида стадионларга 360 градусли радиусга эга видеокузатувлар ҳам ўрнатилган. Туманлардан тест марказларига бепул автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Қумар БЕГНИЯЗОВА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер