Нукусда номаълум шахслар 300 дан ортиқ дарахт шохларини кесиб ташлади
Фото: «Kun.uz»
Нукусда 300 дан ортиқ дарахтнинг шохлари кесилди.
Маълумотларга кўра, воқеа Нукус-Тахтакўпир айланма йўли бўйида содир бўлган. Дарахтларнинг бир қисми кесилган, шохлари қиқартирилган. Айни пайтда бу ишларни қачон ва қайси ташкилот бажаргани номаълум.
Эколог журналист Наргис Қосимованинг фикрича, дарахтларни бундай кесиш уларни аста-секин йўқ қилиши мумкин.
Экология давлат қўмитаси матбуот котиби Улбўсин Мирзаназарова вазият ўрганилиши ва натижаси расман эълон қилинишини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг