Нукусда кўчатлар ноанъанавий усулда экилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Нукус шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ноанъанавий усулда кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Гап шундаки, игнабаргли дарахт кўчатлари юқоридан қараганда қорақалпоқ халқининг тарихи ва миллий нақшлари шаклида ерга қадалмоқда.
«Қорақалпоқ Автойўл» корхонаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳалар Республика аҳамиятидаги 4 Р-176 «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 14,3 км (катта айланма йўлида) қисмида экилаётган кўчатлар «Қора уй» (ўтов), қорақалпоқ миллий нақшлари ва пальма дарахти кўринишларини акс эттирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг