Нукусда икки ўсмир кўл музи остида қолди
Нукусда икки нафар ўсмир Қоскўл кўлида муз остига тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, икки нафар 11 ёшли бола муз устида ўйнаган. Кейин муз ёрилиб, болалар сувга тушиб кетди. Ўсмирлар қалинроқ муз устига мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлишган, аммо қирғоқдан узилиб қолган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар болаларни қирғоққа судраб олиб чиқиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага етказган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг