Ноябрнинг сўнгги иш ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» ноябрь ойининг сўнги иш ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳарорат кундузи 13-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида келиб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда 2-3 даража га пасаяди. Кечаси ва эрталаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0-5 даража илиқ, шимолда 1-3 даража гача совуқ бўлади. Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 3-5 даража илиқ, кундузи 15-18 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг