Норвегиялик мутахассислар "AstraZeneca" вa "Johnson & Johnson" вакциналаридан воз кечишга чақиришмоқда

00:25 11 Май 2021 Дунё
1407 0

Буюк Британия ва Швеция "AstraZeneca" ҳамда Американинг "Johnson & Johnson" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни Норвегияда эмлаш дастури доирасида ишлатилмаслиги керак. Ушбу тавсия вакциналар бўйича ҳукумат экспертлар гуруҳи томонидан билдирилган. Бу ҳақда маҳаллий "NRK" телеканали дастурида айтиб ўтилган.

11 март куни Норвегияда коронавирусга қарши ушбу вакциналардан фойдаланиш тўхтатилди. Бундай қарорга эмланганларда қон қуюқлашиши — тромбоз ҳолати пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотлар туфайли келинган. Шу боис Норвегия соғлиқни сақлаш агентлиги "AstraZeneca" вакцинасини эмлаш дастуридан чиқаришга чақирмоқда.

Бир кун олдин, 9 май куни Европа Иттифоқи "AstraZeneca" вакцинасини қайта сотиб олишдан бош тортди. Апрель ойида эса Европа Комиссияси "AstraZeneca"ни етказиб бериш жадвалини бузганлиги учун судга берганди.

Европанинг бир қатор мамлакатлари "AstraZeneca" билан эмлашни тўхтатди ёки тақиқлади. Оммавий ахборот воситаларида эмлашдан кейин ўлим ҳолатлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ўз навбатида, ушбу вакцинани ишлаб чиқарувчилари унинг хавфсизлигини бот-бот таъкидлашмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер