Ноқулай об-ҳаво туфайли айрим авиарейслар ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлди

21:45 18 Январь 2022 Жамият
625 0

«Uzbekistan Airways» АЖ хабарига кўра, 2022 йил 18 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли HY-280 Истанбул – Урганч йўналишидаги рейс мажбурий Тошкент аэропортига юборилди. 

Ушбу рейсдаги барча, яъни 98 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилади. Ушбу йўловчилар 19 январь куни HY-051 рейси билан Урганчга парвоз қилади.

Шунингдек, Урганчда бўлиб турган об-ҳаво туфайли HY-054 Урганч — Тошкент рейси бекор қилинди. Ушбу рейс йўловчилари 19 январь куни HY-052 рейси билан Тошкентга парвоз қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер