Ноқулай ҳаво туфайли «Uzbekistan Airways»нинг бир қатор рейслари муқобил аэродромларга йўналтирилди
Ноқулай ҳаво сабаб «Uzbekistan Airways»нинг бир қатор рейслари муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» Telegram-каналида маълум қилинди.
Унда айтилишича, Қарши аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Москва — Қарши йўналишидаги HY9624 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Шу каби яна бир ҳолат, Тошкент — Урганч йўналишидаги рейс билан ҳам кузатилган.
Унга кўра, Урганч аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Урганч йўналишидаги HY51 рейси экипажи Нукусдаги муқобил аэродромга йўл олишига тўғри келган.
Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қуйидаги рейслар ҳам муқобил аэродромларга йўналтирилган:
- «Fly Khiva» авиакомпаниясининг Мадинадан Қаршига учган 2U7623 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди;
- «Centrum Air» авиакомпаниясининг Жиддадан Бухорога учган C63316 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди;
- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Қозондан Фарғонага учган HY9652 рейси Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди;
- «Ural Airlines» авиакомпаниясининг Москвадан Қаршига учган U62457 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди;
- «Fly One» авиакомпаниясининг Жиддадан Фарғонага учган 7Q2242 рейси Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг