Ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

17:40 26 Май 2020 Жамият
826 0

Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.О.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда шаҳарнинг Пиридастгир кўчасидаги новвойхонада 35 ёшли Х.Ў. фуқаро М.О.дан 3600 АҚШ долларини 36.360.000 сўмга сотиб олган вақтда ушланди. Шунингдек, Х.Ў.га тегишли бўлган новвойхона ва “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг қонунга хилоф равишда валюта айирбошлаш фаолиятига алоқадор бўлган яна 802 АҚШ доллари, 78.650 Россия рубли ва 9.580.000 сўм пуллари борлиги аниқланиб, жами 64.944.023 сўм қийматдаги валюта қимматликлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Х.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер