«Нонвойхонадаги муаммони 300.000 сўм билан «ёпворадиган» ходимнинг ФВВ ҳеч қандай алоқаси йўқлиги маълум қилинди

14:31 22 Май 2021 Жамият
817 0

Жорий йилнинг 21 май куни ижтимоий тармоқлар орқали «Нонвойхонадаги муаммони 300.000 сўм билан «Ёпворадиган» ходим ким бўлди экан-а?!» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хавфсизлик қоидалари бузилганлиги учун таъмагирлик йўли билан пул талаб қилган шахснинг ФВВга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

«Шу билан биргаликда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

- хонадонингизга келиб, ўзини ФВВнинг қуйи тизимларига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат(хизмат гувоҳномаси)ини тақдим этишини сўранг;

- гувоҳномада ёзилган мансабдор шахснинг ҳарбий унвони ва лавозимини эслаб қолинг, кийим-бош ва махсус белгиларига эътибор беринг, агарда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари Сизда шубҳа уйғотса, вазирликнинг «1101» ишонч рақамига қўнғироқ қилинг;

Махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар томонидан ўзларини «давлат ёнғин назорати органи («пожарный») ходими» сифатида таништириб, тўлов ундириш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этинг» дейилади ФВВ ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер