Номзодлар турнири: Жавоҳир Синдаров Ҳикару Накамура билан дуранг ўйнади
Кипрда бўлиб ўтаётган Номзодлар турнирининг 12-турида ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров америкалик Ҳикару Накамура билан дуранг қайд этди.
Ушбу партия номзодлик цикллари тарихидаги энг қисқа ўйинлардан бирига айланди. Синдаров ва Накамура 35 дақиқадан сўнг дурангга рози бўлишди.
Партия якунларига кўра, Ўзбекистон вакили турнир тугашига икки тур қолганда 9 очкога эга бўлиб турибди. Турнирдаги умумий ғалабани қўлга киритиш учун унга қолган ўйинларда 0,5 очко жамғариш кифоя қилади.
Кейинги турда, яъни 14 апрель куни Жавоҳир Синдаров Аниш Гирига қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, ФИДЕ Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелга қадар Кипрда бўлиб ўтмоқда. Турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Доммараджу Гукешга шахмат тожи учун баҳсда чақирув ташлаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг