Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами тақдим этилди

13:56 17 Май 2022 Жамият
664 0

Бугун, 17 май куни Адлия вазирлиги ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда тайёрланган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланишича, мамлакатда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида кўплаб меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилмоқда. Республикамизда бугунги кунда 70 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар мавжудлигини инобатга олсак, имконияти чекланган ёки ногиронлиги бўлган шахслар ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқий ахборотлар билан танишишда бироз қийинчиликка дуч келмоқда эди. Адлия вазирлиги томонидан манзилли тарғибот йўналишида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўлланиладиган солиқ имтиёзлари, қулай меҳнат шартлари, ижтимоий ҳимоя масалалари, шу билан бирга уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари ўз ифодасини топганган ушбу тўплам ногиронлиги бўлган шахсларга ўз ҳуқуқларини ўқиб ўрганишларига ёрдам беради. Ҳозирча 5000 нусхада чоп этилган мазкур тўпламда шахсларнинг ҳуқуқларига оид 11 та қонун ҳужжатларидаги нормалар жамланган.Тадбирда тўплам мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тайёрланган тўпламнинг яна бир афзаллик томони шундаки, кўзи ожиз ва китоб варақлашга имконияти бўлмаган шахслар учун аудио дисклар ҳам қўшиб тайёрланди.

Тақдимот якунида янги тўплам тадбир иштирокчиларига ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамиятига, Карлар жамиятига Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасига, Қандли диабет билан касалланган беморлар ва ногиронларнинг “Умид” хайрия Жамоат бирлашмасига, “Инклюзив ҳаёт” ногиронлар жамоат бирлашмасига ва бошқа ташкилотларга беғараз тақдим этилиб, етказилди.

Маълумот учун, ўтган йили вазирлик қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда илк бор брайл алифбосида нашр этилган эди.

Илк бора яратилган мазкур тўпламнинг Брайл алифбосида чоп этилганлиги ногиронлиги бўлган хусусан, кўриш қобилияти чекланган шахсларга ўз ҳуқуқларини ўрганишга бўлган имкониятини янада кенгайтирди.Тўпламда ушбу тоифадаги шахсларнинг қонунчиликда белгиланган шахсий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини кафолатлайдиган нормалар қамраб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер