Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.
Маълум бўлишича, ярмаркага бориб нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари, адвокатларнинг сайёр қабулларида қатнашишингиз ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги кўнгилочар тадбирларда маданий ҳордиқ олишингиз мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг