Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин жаҳон чемпионатида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

16:11 27 Октябр 2022 Спорт
877 0

Исландияда ўтаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Турнирнинг биринчи ва иккинчи турларида Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва мазкур йўналишда амалдаги чемпион Уэсли Со, учинчи ва тўртинчи турларида исландиялик гроссмейстер Хьорвар Стейнн Гретарссонни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон вакили 8 имкониятдан 7.5 очко жамғариб, мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур чемпионатда барча номдор рақибларидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер