Нодира Умарова тарғиботчи аёллар билан учрашди
Маълумки, Тошкент шаҳрида жойлашган мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режаси асосида тарғиботчи аёллар гуруҳлари тузилди.
Уларнинг аъзолари олима ва оқила аёллар, эл-юрт орасида ҳурмат ва эътибор қозонган ибратли ҳаётий тажрибага эга бўлган маърифатли хотин-қизлардан иборат.
Куни кеча тарғиботчи гуруҳлари вакиллари учун семинар-тренинг ташкил қилинди. Тадбир давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг бошлиғи Нодира Умарова пойтахтимиз хотин-қизлари билан учрашиб, тарғиботчи гуруҳлар олдида турган мақсад ва вазифалар ҳақида фикр билдирди. Ўзаро фикр алмашиб, таклиф ва тавсиялар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг